Yangi hujjatlar

ҚАРИНДОШ–УРУҒЛАР

ҚАРИНДОШ–УРУҒЛАР – МКнинг 79-моддага асосан ўзаро яқин қариндош ёки қуда–анда бўлган шахсларнинг (ота–оналар, ака–укалар, опа–сингиллар, ўғил ва қизлар, эр–хотинлар, шунингдек эр–хотинларнинг ота–оналари, ака–укалари, опа–сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133–сон қарорининг 3–иловасига мувофиқ қуйидаги шахслар бири иккинчисининг бевосита назорати остида давлат корхонасида ишлашлари мумкин: хориждаги дипломатик хизмат ходимлари, давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек қишлоқ жойлрадаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий–тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари, алоқадан фойдаланиш корхоналраи ва ташкидлтлари ходимлари, соғлиқни сақлаш даволаш–профилактика ва санитария–профилактика муассасаларнинг шифокорлари, барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, кутубхоначилар, театлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари, Гидрометереология Бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари; дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалари ходимлари; умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллардан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотлари ходимлари (бош бухгалтер ва кассирларидан ташқари) ва бошқалар.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига