Yangi hujjatlar

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТ) КЕЛТИРИШ

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТ) КЕЛТИРИШ – кассация шикоятлари ва протестлари кассация инстанцияси суди номига ёзилади, лекин ҳал қилув қарори чиқарган судга берилади. Вакил томонидан берилган кассация шикоятига ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим. Кассация шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади. Судья, зарур ҳолларда, кассация шикояти берган шахс ёки кассация протести келтирган прокурор зиммасига кассация шикояти ёки протестига илова қилинган ёзма материалларнинг нусхаларини ишда иштирок этувчи шахслар сонига мутаносиб миқдорда тақдим этиш мажбуриятини юклаши мумкин. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида аввалги ишига тиклаш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти шу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади. Кассация шикояти ёки протестида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) шикоят берилаётган ёки протест келтирилаётган суднинг номи; 2) шикоят бераётган ёки протест келтираётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 3) шикоят берилаётган ҳал қилув қарори ва уни чиқарган суд; 4) ҳал қилув қарорининг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги; 5) шикоят бераётган ёки протест келтираётган шахснинг илтимоси; 6) шикоят ёки протестга илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати. Кассация шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Кассация протести ушбу ишда қатнашганлигидан қатъий назар прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан келтирилади ва имзоланади Кассация шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига