Yangi hujjatlar

ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР

ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР – жазони ижро этиш колонияларининг бир тури. Қ.т.к.да вояга етган маҳкумларни сақлаш уларни мўлжалланган қаттиқ тартибли колониялардан суд хукмига биноан юборилган, турма ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш тариқасида ўтказилган, суд тайинлаган турма қамоғи муддатини ўтаганидан сўнг ўтказилган ва суд томонидан интизомий жазо тариқасида манзил колониялардан қайтарилган маҳкумлар сақланадилар. Қаттиқ тартибли колонияларда, шунингдек, илгари қасдан содир этилган жинояти учун озодликдан маҳкум қилиш жазосини ўтаган ва ўта оғир жиноят содир этгани учун яна судланган аёллар, ўта хафли рецивидист деб топилган аёллар ҳам сақланадилар. Қаттиқ тартибли колонияларда умумий енгиллаштирилган ва оғир шароит қоидалари жорий этилади. Қаттиқ тартибли колониялардаги шароитлар умумий тартибли колонияларнинг шароитларидан қаттиқлаштирилганлиги билан фарқ қилади. Қаттиқ тартибли колонияларда маҳкумлар умумий турар жойларда яшайдилар. Маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва ҳалол меҳнатга ургатиш учун уларни енгил шароитга ўтказиш ёки интизомни ашаддий бузувчи деб топилганида эса оғирлаштирилган шароитга ўтказиш билан огоҳлантирилади ва шу қоидага риоя қилинади. Одатда, колонияга келиб тушган маҳкумга ЖИК 104-моддаси 1–қисмида белгиланган муддат ўтгунга қадар шароитни ўзгартириш қоидаси тадбиқ этилмайди. Бу муддат ўтганидан кейингина уни енгиллаштирилган шароитга ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Маҳкумни енгиллаштирилган шароитга ўтказилганда ўташ муддати белгиланмайди. Фақатгина унинг хулқи ёмонлашса ёки тартибни бузса, оддий шароитга ёки оғирлаштирилган шароитга ўтказиб қўйилиши мумкин. Маҳкумнинг оғирлаштирилган шароитга ўтказишда эса муддат белгиланади, яъни кўпи билан 6 ойга ўтказилиши мумкин, аёллар сақланадиган колонияларда эса 3 ойга ўтказилиши мумкин. Енгиллаштирилган ёки оғирлаштирилган шароитларда ҳам махсус ички тартиб қоидалар, маҳкумни мажбурий меҳнатга жалб қилиш тартиби, уларга ҳуқуқий ва мажбуриятларни белгилаш қоидалари жорий этилади. Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар бир ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 1.5 баробаригача булган қийматда озиқ–овкат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. Шунингдек, бундан ташқари 1 йилда уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув, тўрт марта телифон орқали сўзлашув, тўрт марта посилка ёки йўқлов ҳамда тўртта бандерол олиш ҳуқуқи берилади. Бу имтиёзлар маҳкум шароитининг ўзгартирилиши билан ўзгаради. Жумладан, енгиллаштирилган шароитга ўтказилганда яна энг кам иш ҳақи миқдорининг 10 фоизгача булган микдорида қўшимча пул сарфлаш, йил мабойнида қўшимча равишда бир марта учрашув, бир марта телефон орқали сўзлашув бир марта посилка ёки юқлов олиш ҳуқуқлари таъминланади. Оғирлаштирилган шароитга ўтказилганда эса унга бундай имтиёзлар бекор қилинади. Шунингдек, хибисхоналарга киритиб қўйилган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, озиқ–овқат махсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш, посилка, юқлов ва бандеронлар олиш ҳамда жўнатиш, хатлар ва бошқа жунатмалар юбориш тақиқланади. Уларга чиқиш, столда уйналадиган уйинлардан фойдаланишга рўхсат этилмайди. Улар ҳар куни муддати 1.5 соатдан сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Карцерлардаги махбусларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, юқлов ва бандиронлар олиш ҳамда жунатиш, столда уйналадиган уйинларидан фойдаланиш тақиқланади. Карцерларга ўтказилган маҳкумлар озиқ–овқат махсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олиш учун белгиланган энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 7.5%гача пул сарфлаш, ҳар куни муддати 2 соатга сайрдан фойдаланиш ҳуқуқларига эга.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига