КАФОЛАТ – 1) мулкий мажбуриятни бажаришни, чунончи қарзни тўлашни таъминлаш усулларидан бири. К. берувчи ўзга шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариш, масъулиятини ўз зиммасига олиши ҳақида кредитор б–н ёзма шартнома тузади ва қарздор б–н тенг жавоб беради. У ўз мажбуриятини бажариш учун қилган сарфлари ва кўрган зарарини қарздордан ундириб олишга ҳақли (ФК, 292– 298–м.); 2) К. – бирор шахснинг мурожаатига кўра, унинг кредитори талаб қилган маълум миқдордаги пулни тўлаш ҳақида банк ва б. кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти томонидан берилган ёзма мажбурият. Бунинг учун К. берувчи ҳақ олиши мумкин (ФК, 299–310–м.).