ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва ҳақини тўлаш билан боғлиқ муносабатлари тизимидан иборат. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос соҳаси бўлиб, унинг объекти қиғозлардир. Қимматли қоғозлар бозори (банклар, махсус кредит институтлари ва жамғарма биржалари) орқали хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва хусусий шахсларнинг пул жамғармалари тўпланади ва ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришда фойдаланиш учун йўналтирилади.