Yangi hujjatlar

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ – уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгаси алмашинувига олиб келадиган бошқа ҳаражатлар. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бизнинг мамлакатимиз ҳудудида фақат давлат рўйхатидан ўтказилган ва белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина эмиссия қилиш ва муомалага чиқариш учун рухсат берилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ноқонуний ҳисобланади. Улар қимматли қоғозлар эгасидан тортиб олинади, уларни сотишдан тушган тушум эса, бой берилган фойдани қоплаш ҳисобга олиниб, инвесторларга қайтарилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига