ҚИММАТЛИ ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ – фойдаланувчи томонидан жўнатиш вақтида жойланма қиймати эълон қилинган почта жўнатмаларидир. Ўзбекистон Республикасида қимматли почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. Қимматли почта жўнатмалари тўғрисидаги тушунчанинг мазмуни мазкур қонуннинг 3-моддасида кўрсатиб ўтилгандир. Шунингдек мазкур қонун билан почта алоқасини ташкил этиш, унинг фаолияти ва ривожланиши соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солинади.