КИНОЛОГИЯ – тергов жараёнида ва бошқа текширувларда махсус ўргатилган турли исларни сезувчан итлар билан ишлаш, уларни кичик давридан машқ қилдириб изловчи субъектларни иси орқали топиш фаолиятига айтилади. Тезкор қидирув фаолиятида итлар билан шуғулланадиган, уларни машқ қилдириб тарбия қилувчи мутахассисларни «Кинолог» – дейдилар. Қонун бўйича исковуч итларнинг ҳаракати, бирор одамга ташланиб тўхтатиб ушлаб туриш гарчи далил бўлмасада, шу асосда итнинг тўхтаган жойини, безовта бўлиб ушлаган одамни кўздан кечириш тинтув қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади