ҚИСИЛИШ ИЗЛАРИ – ушбу излар асосан бузиш қуроллари (монтировка, лом, қисқич) ёрдамида жиноятчилар томонидан объектларни (бузиш, синдириш) куч ишлатиш йўли билан очишда ҳосил бўлади. Объектлар (эшикда, ромда, қулфларда) юзасида куч ишлатилгандан сўнг қисилиш аломатлари пайдо бўлади яъни объект шакли (қийшаяди, эзилади, пачоқланади) ўзгаради.