Yangi hujjatlar

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ (ширкат хўжалиги) – товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ–овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш–техника аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо–сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди, кооперативни (ширкатни) жорий бошқариш бўйича ўз ваколатларини уларга бериб қўяди.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига