КОЛЛИЗИОН ҲУҚУҚ – турли мамлакатларнинг қонунчилиги ўртасидаги коллизияни ҳал этувчи меъёрлар йиғиндиси бўлиб, халқаро хусусий ҳуқуқининг таркибий қисми ҳисобланади. Англо–американ ҳуқуқ тизимида “халқаро хусусий ҳуқуқ” тушунчаси “коллизион ҳуқуқ” тушунчаси билан тенглаштирилади. Коллизон ҳуқуқнинг асосини коллизион нормалар ташкил этади ва мазкур нормалар ички қонунчиликда ҳамда халқаро шартномаларда белгиланади.