КОМИТЕНТ – воситачилик шартномасининг тарафларидан бири бўлиб, шартномага кўра, бир тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича иккинчи тараф (комиссионер) ҳақ (мукофот) эвазига ўз номидан, аммо комитент фойдасига бир ёки бир неча битим тузим мажбуриятини олади. Битимда комитент номи айтилган ёки битимни бажаришда учинчи шахс билан бевосита муносабатга комитент киришган бўлса ҳам, комиссионернинг учинчи шахслар билан тузган битими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга комиссионер эга бўлади.