КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ – ходим меҳнат вазифаларини баражиш вақтида ўз ҳисобидан қилган моддий харажатларни иш берувчи томонидан унга қоплаб берилиши (МКнинг 170-моддаси). Меҳнат қонунчилигида хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни,бошқа жойга кўчиб бориш билан боғлиқ харажатларни ходимга тегишли мол–мулклардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда иш берувчи ва ходим ўзаро келишганларида бошқа харажатларни ҳам иш берувчи томонидан ходимга қоплаб берилишлиги назарда тутилган.