КОМПЛЕКС ТАДБИРКОРЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ (ФРАНШИЗИНГ) ШАРТНОМАСИ – бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тараф (комплекс лицензиат)га ҳақ эвазига лицензияларнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган ахборотидан, шунингдек, шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензиялар комплексини) бериш мажбуриятини олади. Лицензиар ва лицензиат тадбиркор бўлиши шарт эканлиги туфайли, ушбу шартноманинг иштирокчилари сифатида нотижорат ташкилотлари ва давлат қатнаша олмайди. Бундай шарт нотижорат ташкилотлари ва давлатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган холатларга нисбатан ҳам қўлланилади.