Yangi hujjatlar

КОНСЕРВАТИЗМ

КОНСЕРВАТИЗМ – лотинча conservo – сақлайман, қўриқлайман деган маъноларни ифодалайди. Консерватизм жамиятда мавжуд ижтимоий тизим асосларини анъанавий–тарихий қадриятлар асосида мустаҳкамлашни ёқловчи ҳамда жамиятда ижтимоий барқарорлик асосида анъанавий ва ахлоқий қадриятлар ётишини тарғиб этувчи дунёқараш ва ахлоқ шакли сифатида ҳам қаралади. Консерватизм ижтимоий инқилобларнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, инқилоблар ижобий ижтимоий ўзгаришларга кафил бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шунингдек, давлат жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатлар ва муаммоларнинг барчаси устидан назорат қилиш ва бошқаришда уларнинг турфа специфик хусусиятларини ҳисобга ололмайди. Шунинг учун жамиятнинг барча жабҳаларида давлатнинг иштирокини минималлаштириб, ушбу функциялар дин, ахлоқ ва анъаналарни ривожлантириш ҳисобига бажарилиб, улар жамиятдаги турфа муаммолар ва ижтимоий ўзига хос жиҳатларнинг барча кўринишларини эътиборга олишга қодир бўлган омиллар сифатида қаралади. Консерватизм давлат ҳокимияти функцияларини чеклаш билан жамиятдаги сиёсий эркинликларни ўзаро ўхшаш жараён сифатида қарайди.

XX–асрнинг иккинчи ярмида анъанавий консерватизм, либерализм ва технократизмнинг ўзаро уйғунлашуви натижасида неоконсерватизм оқими вужудга келди. Неоконсерватизм давлат ҳокимиятини эътироф этган ҳолда, жамият бошқарувида давлат ҳокимияти аралашуви зарур деб ҳисоблайди, лекин бундай аралашув чекланган бўлиши лозим.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига