КОНСИГНАЦИЯ – 1) маҳсулотларни комиссион тарзда сотиш шакли бўлиб, унинг эгаси (консигнант) комиссионерга (консигнаторга) комиссионер омборидан сотиш учун маҳсулот беради; 2) воситачиларнинг консигнация омборлари орқали маҳсулотларни сотиш шартлари. Ушбу ҳолатда воситачининг омборига келиб тушган маҳсулотга нисбатан мулк ҳуқуқига маҳсулотни харидорга сотиб бўлгунга қадар сотувчи эга бўлади. Маҳсулотни омборда сақлаш ва уни сотиш учун тайёрлаш сотувчи ҳисобидан амалга оширилади. Омборга маҳсулотни етказиб бериш харидор билан шартнома тузилгунга қадар амалга оширилади. Консигнациянинг оддий шарти–маҳсулотни воситачи омборида 1–1,5 йил сақлаш. Агар бу давр мобайнида маҳсулот сотилмаса, мулк эгасига унинг ҳисобидан қайтарилади. Консигнация сотиш вақтини ўтказиб юбормаслик муҳим бўлганда ёки маҳсулотни тезда етказиб бериш омили муҳим аҳамият касб этган ҳолатларда қўлланилади.