КОНСТ. (лотинча conctitutio – ўрнатиш, тузилиш) – давлатга оид энг асосий ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солувчи, бошқа қонунлар учун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи, бошқа қонунлар учун ҳуқуқий база вазифасини ўтовчи, олий юридик кучга эга бўлган, қатъий тизимлаштирилган норматив ҳужжат. Асосий қонунларни қабул қилиш давлат қурилишининг асосий хусусиятларини аниқ белгилаш имкониятини яратади, давлат ҳуқуқий ислоҳотларини соддалаштиради. Асосий қонун ҳуқуқий тартибга солиш тизимига тартиб киритувчи энг мақбул юридик шаклдир. Сўзсиз, Асосий қонун юридик техника соҳасидаги муҳим ҳужжатдир. Шунинг учун ҳам кўпчилик конс.лар асосий қонун хусусиятига эга.