КОНСТ.ВИЙ МОНАРХИЯ – давлат бошқарувининг шакли. Бунда к.м.нинг ҳокимияти конс. бўйича вакиллик органи томонидан чегараланган бўлади. К. м. ўрта асрларда Европада рўй берган буржуа инқилоблари натижасида юзага келган. Ҳозирги кунда Англия, Дания, Бельгия, Испания, Норвегия, Швеция, Япония каби мамлакатларда давлат бошқаруви к. м. шаклида ташкил этилган. К. м.нинг дуалистик (аралаш) ва парламентар кўринишлари мавжуд. Дуалистик монархияда давлат ҳокимиятининг олий органи ташкил этиш икки томонлама характерга эга: монарх ижро ҳокимиятига бошчилик қилади, унга масъул бўлган хукуматни ташкил этади, қонунчилик ҳокимияти эса парламентга тегишли бўлади. (К. М. парламент томонидан қабул қилинган қонунларга мутлоқ вето қўйиш ҳуқуқига эга.) Ҳозирги кунда дуалистик монархия шаклидаги бошқарув Марокаш, Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва бошқа бир қатор мамлакатларда мавжуд. Парламентар монархия қуйидаги белгиларга эга: а) монарх ҳокимияти давлат ҳокимиятини барча соҳалари бўйича чегараланган бўлади; б) ижро ҳокимияти хукумат томонидан амалга оширилади, хукумат ўз навбатида к.га кўра, монарх олдида эмас, балки парламент олдида масъул бўлади; в) хукумат парламентга бўлган сайловларда ғолиб чиққан партиялар вакиллари орасидан шакллантирилади; г) хукумат бошлиғи лавозимига парламентда кўпчилик депутатлик овозига эга бўлган партия раҳбари тайинланади; д) қонунларни парламент қабул қилади, монархнинг қонунларни имзолаши расмий характерга эга бўлади.