КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ – ҳуқуқий тизимининг асосий соҳаларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Конст.вий ҳуқуқи шахс, жамият ва давлат ўртасида вужудга келадиган ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи Конст.вий ҳуқуқий нормалар тизими (йиғиндиси)дир. Бошқа бир қатор мамлакатларда ушбу ҳуқуқ соҳасини белгилаш учун «давлат ҳуқуқи» ибораси қўлланади. Конст.вий ҳуқуқ нормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар тартибга солинади. Конст.вий ҳуқуқ нормалари инсон, жамият ва давлат ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солади ва таъминлайди, бундаги устувор йўналишларни ва олий қадриятларни аниқлайди ва Конст.вий амалиётни белгилаб беради. Конст.вий ҳуқуқ уч хил маънога эга бўлиб, биринчидан алоҳида ҳуқуқ тармоғи, иккинчидан ҳуқуқий фан, учинчидан ўқув курси сифатида тушунилади. ҳуқуқ тармоғи сифатида–Конст.вий ҳуқуқ Конст., Конст.вий қонунлар, қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган энг муҳим ижтимоий муносабатлар (энг аввало давлат ва жамият тузилиши, шахс ҳуқуқий мақоми, сайлов тизими ва сайлов ҳуқуқи, муайян давлатнинг сиёсий тизими, тузилиш шакли, бошқарув шакли ва бошқаларни) ни тартибга солувчи ўзаро ички боғлиқликка эга бўлган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. Ҳуқуқ тармоғи сифатида к.ҳ. нормалари бошқа ҳуқуқ тармоқлари учун йўналтирувчи асос вазифасини ўтайди, к.ҳ. етакчи ўрин эгаллайди. Фан сифатида–китобларда, мақолаларда, илмий маърузаларда баён қилинган к.ҳ. масалаларига оид турли назариялар, таълимотлар, қарашлар, гипотезалар йиғиндисидир. Ўқув курси сифатида–к.ҳ. таълим тизимидаги мустақил ўқитиш предмети. Энг асосий ижтимоий муносабатлар к.ҳ. предметини ташкил этиб, улар: давлатда ҳокимиятни амалга ошириш шакллари ва усуллари, давлатнинг Конст.вий тузилиши; шахс ҳуқуқий мақоми асослари; давлатда давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз–ўзини бошқариш органлари тизими, улар фаолиятининг шаклланиш тартиби ва ташкил этилиш принциплари кабилардан иборат. К.ҳ. айтиб ўтилган ижтимоий муносабатларни тартибга солиб уларнинг ривожланишини таъминлайди. К.ҳ. предметини ташкил этувчи муносабатларни, “конс.вий” ёки “конс.вий–сиёсий” муносабатлар деб аташ қабул қилинган. Бу муносабатлар жамият ва давлат ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. К.ҳ.нинг икки асосий вазифаси бўлиб: биринчидан, умумдавлат ва жамият қурилиши, давлатда ҳокимият характери, шахс ҳуқуқий мақоми асосларини мустаҳкамлаш; бу қоидалар турли ҳуқуқ тармоқлари нормалари б–н энг аввало к.ҳ. нормалари б–н ривожлантирилади ва тартибга солинади. Иккинчидан, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз–ўзини бошқаришни амалга оширишни қатъий тартибга солиш. Шундай қилиб, к.ҳ. предметини ташкил этувчи муносабатларнинг каттагина қисми давлат тузилиши, давлатда шахс ҳуқуқий мақоми, давлат ҳокимиятининг амалга оширилиши б–н боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда к.ҳ. соҳаси “давлат ҳуқуқи” деб, тегишли муносабатлар эса “давлат–ҳуқуқий муносабатлар”деб аталади. ҳуқуқий адабиётларда бу борада турлича қарашлар мавжуд. Шундай бўлсада, ҳар иккала тушунчани деярли бир хил деб қараш мумкин. К.ҳ.нинг асосий манбаи кўпчилик мамлакатларда (бир қатор мусулмон давлатлари, ва бошқалар давлатлар хусусан, Буюк Британия, Янги Зелландия кабилар бундан мустасно), жумладан, Ўзбекистон Республикасида Конс. (Ўз.Р. К. 1992 8 декабр Олий Мажлиснинг 12 чақириқ 11 сессиясида қабул қилинган) ҳисобланади. Кҳнинг бошқа манбалари қаторига 1)қонунлар (уларни конс.вий ва соҳа қонунларига бўлиш мумкин); 2) парламентлар ва парламент палаталари регламентлари; 3) давлат ёки ижроия ҳокимият бошлиғи ҳужжатлари киради. Айрим асосан англоғ–саксон ҳуқуқи амал қилувчи мамлакатларда (хусусан, Буюк Британия) суд прецеденти, Конст.вий одатлар ҳам к.ҳ. манбалари қаторига киради. Кўпчилик мусулмон мамлакатларида Қуръон Конст. вазифасини бажаради.