КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ – Конст.вий–ҳуқуқий муносабат иштирокчилари. Конст.вий ҳуқуқ субъектлари икки катта гуруҳ: жисмоний шахслар ва ижтимоий тузилмаларга ажратилади. Биринчи тоифага махсус ҳуқуқий субъект шахслари ва уларнинг гуруҳлари сифатида фуқаролар, ажнабийлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, сайловчилар ва депутатлар киритилади.Конст.вий ҳуқуқ субъектларининг иккинчи гуруҳига бутун давлат, унинг органлари, баъзида уларнинг алоҳида ажратилган қисмлари (Мас., парламентдаги палаталар, комиссиялар, партиялар фракциялари), ҳудудий бирликлар, ўзни–ўзи бошқариш муассаса ва органлари, шунингдек, сиёсий партиялар ва бошқа ижтимоий бирлашмалар киритилади.