КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ – Конст.вий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳамда уни ҳуқуқнинг бошқа соҳаларидан ажратиб турувчи қисмлари ва элементлари мажмуи. Конст.вий ҳуқуқ тизими Конст.вий ҳуқуқнинг умумий принципларини (халқ суверенитети, халқ вакиллиги, ҳокимиятларнинг тақсимланиши, инсон ҳуқуқларининг бегоналаштирилмаслиги ва бошқаларни, шунингдек, қ. Конст.вий–ҳуқуқий принциплар), Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар) ва Конст.вий–ҳуқуқий нормалар (қ. Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар), Конст.вий–ҳуқуқий нормалар) ўз ичига олади.