Yangi hujjatlar

КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ

КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ – давлат органлари, турли ташкилот ва айрим фуқароларнинг Конст.вий қонун чиқарувчининг Конст. нормаларида ифодаланган ниятлари маъно ва мазмунини тушунтириш ҳамда аниқлаштиришга йўналтирилган фаолияти. Юридик кучига кўра Конст.ни шарҳлаш расмий ва норасмийга ажратилади. Конст.нинг расмий шарҳини ёки мувофиқ келувчи Конст.ни қабул қилган орган, агар у парламент томонидан қабул қилинган бўлса (аутентик Конст. шарҳи) ёки давлат махсус ваколат берган орган, Мас., Конст.вий суд ёки Конст.вий нормаларни аниқ ҳолатлар муносабатида қўллайдиган давлат органлари, Мас., умумий судлар беради (каузал Конст. шарҳи). Бошқа барча субъектлар фақат норасмий Конст. талқинини амалга оширишлари мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига