Yangi hujjatlar

ҚОНУНОСТИ АКТИ

ҚОНУНОСТИ АКТИ – давлат ҳокимияти органларининг қонунга нисбатан пастроқ юридик кучга эга бўлган ҳуқуқий акти. Қ.а. қонунга асосан ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилади. Қ.а. лари умуммажбурий тусдаги (норматив) ва умуммажбурий тусга эга бўлмаган (норматив бўлмаган) ҳуқуқий ҳужжатларга бўлинади. «Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўз.Рда норматив тусдаги қонуности актларига Ўз.Р Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг умуммажбурий тусдаги ҳуқуқий актлари киради, норматив бўлмаган қонуности актларига эса умумюрисдикция ва хўжалик судлари қарорларини мисол келтириш мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига