КОНЦЕССИЯ – чет эллик инвесторга хўжалик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун давлат номидан бериладиган рухсатнома бўлиб, бу фаолиятни амалга ошириш учун давлат чет эллик инвесторга концессия шартномаси тузиш асосида мол–мулк, ер ва ер ости участкаларини топширади. Ушбу Концессия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олади: шартнома нимага тегишлилиги, берилаётган мол–мулкнинг таркиби ва қиймати; ер ва ер ости участкаларининг макон чегаралари; концессия шартномасининг амал қилиш ва ишларнинг бошланиш муддатлари; томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; белгиланган солиқлар ва бошқа тўловларнинг миқдори, уларни тўлаш тартиби, муддатлари; ҳар йилги инвестицияларнинг қатъий белгилаб қўйилган миқдори ҳамда уларни солиш муддатлари, шунингдек ишлаб чиқилган бизнес–режага мувофиқ чиқариладиган маҳсулот ҳажми; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари; концессиячилик фаолияти жараёнида олинадиган ахборот борасида томонларнинг ҳақ–ҳуқуқлари; ходимлар ёллаш, ўқитиш ва иш ўргатиш ҳамда уларни суғурталашнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган шартлари; мол–мулк, ер ва ер ости участкаларини босқичма–босқич қайтариб бериш тартиби ва шартлари; фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг юридик, иқтисодий ҳамда ташкилий оқибатлари; низоларни ҳал қилиш тартиби, шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги; томонларнинг молиявий кафолатлари, юридик манзиллари ҳамда банк реквизитлари; концессия шартномасини ўзгартириш ва тўхтатиш шартлари. корхоналар, муассасалар ва ташкилот–ларга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳа–ларини тузиш;