КОРПОРАЦИЯ – АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар ҳуқуқий тилида, одатда, юридик шахс, ташкилот тушунчасини англатади. «К.» ибораси ташкилотнинг мустақиллигини таъкидлаш учун, уни фуқаровий муносабатларнинг бир бутун ягона иштирокчиси эканлигини ифодалаш учун қўлланилади. Барча К.лар, Мас., АҚШда тўрт гуруҳга бўлинади: оммавий, ярим оммавий, тадбиркор ва нотадбиркор К.лар.