КОРРЕСПОНДЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ – мамлакат ичида ёки ташқарисидаги банклар орасида тузилган битим бўлиб, унга кўра улардан бири бошқасининг тўлов ва ҳисоб–китоблар бўйича топшириғини бажаради. Бунда банклар ўзаро ҳисоб–китоблар қайси ҳисобварақлар бўйича амалга оширилишини келишиб оладилар, бир–бирларига мансабдор шахслари имзоларининг намуналарини ва комиссияси мукофот тарифларини берадилар.