Yangi hujjatlar

КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги)

КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги) – тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шакллида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин. Юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот ккоперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс кредиторлар билан биргаликда ўзининг банкротлигини эълон қилиш ҳамда ихтиёрий суратда ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш мумкин. Суднинг юридик шахсни банкрот деб ҳисобланиши ёки юридик шахснинг ўз банкротлигини эълон қилиш асослари, шунингдек бундай юридик шахсни тугатиш тартиби ЎзР ФК, “Банкротлик тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонун–ҳужжатларда белгиланган.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига