КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ – фуқаролик ҳуқуқи шартномаси бўйича банк ёки ўзга кредит ташкилоти (кредит) шартномада назарда тутилган шартларда ва миқдорда қарздога пул маблағи (кредит) бериш мажбуриятини, қарздор эга олинган пул суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. К.ш. қарз шартномасининг алоҳида турларидан бири бўлиб ҳисобланади, аммо охиргисидан фарқи эса реал эмас, консенсуал бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, пул кредит шартномасининг предмети бўлиб ҳисобланади (товар кредитларидан ташқари). Қарздор кредит олишни тўлиқ ёки қисман, агар қонунда, бошқа ҳуқуқий хужжатларда ёки К.ш. да ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, бу ҳақда уни олишни шартномада белгиланган муддатгача кредиторни хабардор қилиб рад этишга хақли. К.ш.нинг бошқача тури товар кредити ва тижорат кредити ҳисобланади.