Yangi hujjatlar

КРИМИНАЛ ПСИХОЛОГИЯ

КРИМИНАЛ ПСИХОЛОГИЯ лотинча «crimin» жиноят ва «psyche» руҳият + «loqos» таълимот деган сўзлар бирикмасидан ташкил топган бўлиб жиноятчилар олами ва жиноятчи шахси руҳиятига оид билимлар мажмуи. К.п. шахснинг жиноий йўлни танлаши, жиноий хатти–ҳаракатларни содир этиши, жиноий шериклари ва жиноятчилар оламининг бошқа вакиллари билан муносабатининг руҳий жиҳатларини ўрганади. К.п. вояга етмаган, аёл, рецидив жиноятчилар, жиноятчилар оламининг вакиллари, уларнинг турли тоифаларининг, уюшган жиноий тузилмаларига, шу жумладан унинг раҳбарларига хос руҳий хусисиятлар, кечинмалар ва жараёнларни тадқиқ қилади. К.п. юридик психология фанининг асосий соҳаларидан биридир. К.п. юридик психологиянинг жиноятларни очиш, дастлабки ва суд терговини ўтказиш жараёни психологиясини ўрганувчи суд психологияси ҳамда жиноятга оид жазони ижро этиш, шунингдек жиноятларни олдини олиш жараёни психологиясини ўрганувчи ахлоқ тузатиш психологияси билан чамбарчас боғлиқдир.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига