КРИМИНАЛИСТИК ВЕРСИЯ – жиноий ишни тергов қилиш жараёнида исботланиши лозим бўлган айрим ҳолатларга оид тахминлар. Назарияда “гипотеза” деб ҳам юритилади, йирик илмий изланишларда “гипотеза” тадқиқот натижасида ҳақиқат экани исботланади. Тергов версияси ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш–текширишда ҳодиса жиноий ёки кутилмаган ҳалокат экани, сабаби, содир бўлган вақти, усули, ким содир этганлиги, қўлланилган қурол, топилган излар қандай объектлардан қолганлиги ва бошқа ҳолатлар ҳақида тахминлардан иборат. К.в. “тергов версияси” деб ҳам аталади. (норбоев)