Yangi hujjatlar

КРИМИНИАЛИСТИК ОДОРОНОГИЯ

КРИМИНИАЛИСТИК ОДОРОНОГИЯ – ис–ҳидлар асосида қидирув ва идентификация қилиш, яъни ҳар бир объект, буюм шунингдек инсон ўзига хос бўлган молекулалар йиғиндиси ҳосил қиладиган ҳидга эгадир. Жиноят содир бўладиган жойда турли излар қаторига қолдиқ моддалар, газлар ва бошқа объектларнинг ҳиди сақланиб қолади, айниқса инсонга тегишли бўлган баъзи буюмлар; кийим, бош кийим, пойафзал, қўл рўмолча ва ҳоказода ҳид маълум вақтгача сақланади ва улар асосида қолдиқ моддаларнинг гуруҳ мансублиги, баъзида эса айнанлигини ҳам белгилаш мумкин. Ҳодиса жойида топилган айрим буюмлар асосида изковуч–изқувар хизмат кучуклари ёрдамида тезкор қидирув чораларини амалга ошириш билан жиноятда гумонланувчини қидириш чоралари амалга оширилади. Қотиллик жиноятларини тергашда турли заҳарли моддалар, газлар билан заҳарлаб содир этиладиган ҳодисалар учраб туради. Бундай вазиятларда бино, хона ичидаги ҳаво таркибидаги заҳарли моддаларни идентификациялаш мақсадида ундан шиша трубкасига (шприц шаклидаги идишга) ҳаво тортиб олинади ва физиокимёвий текшириш ўтказилади

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига