КРИМИНОЛОГИК ДЕТЕРМИНАЦИЯ – бу криминоген детерминантларнинг жамиятда жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг мавжуд бўлишини, ўсиб боришини ва муайян жиноятларнинг содир этилишини тақозо этиш, таъминлаш жараёни. К.д. ижтимоий детерминациянинг бир туридир. Жиноятчилик детерминацияси: а) сабабий б) функционал; в) статистик; г) корреляцион; д) алоқадорлик аҳволи каби турли шаклдаги боғлиқлик ўртасидаги мураккаб ўзаро бир–бирига таъсирлардир. Муайян жиноят детерминацияси шахс билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқалар жараёнидир.