Yangi hujjatlar

КРИМИНОЛОГИК ХИЗМАТ

КРИМИНОЛОГИК ХИЗМАТ – икки хил маънода тушинилади. 1) Жиноятчиликни, унинг сабаб ва шароитларини, жиноятчи шахсини илмий ўрганиш ва жиноятчиликни олдини олиш чоралари ишлаб чиқиш жараёнида амалга ошириладиган ақлий меҳнат. Криминологик тадқиқот, экспертиза ўтказиш К.х.нинг турлари ҳисобланади.(Тўлиқроқ маълумот учун қаранг: Криминологик экспертиза). 2) Криминологик тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш билан шуғулланувчи амалий органлар, махсус илмий, ўқув муассасалар ёки ташкилотлар. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Ўзбекистон Республикаси ФА. Фалсафа ва ҳуқуқ институтлари К.х.ни амалга оширувчи муассасалар ҳисобланади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига