Yangi hujjatlar

КРИМИНОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА

КРИМИНОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАжиноятчиликка, унинг сабаблар мажмуасига, йўналишига, миқдор–сифат хусусиятларига, оқибатларига ҳамда бошқа криминологик аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларига иқтисодий, ижтимоий, маданий–тарбиявий ва бошқа ҳодиса, воқеа, жараён ҳамда чора–тадбирларнинг бўлиши мумкин бўлган ёки мавжуд таъсирини аниқлаш мақсадида ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолашдир. К.э. кўпроқ қонун ижодкорлиги соҳасида қўлланилади. Бу соҳада К.э. меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг қанчалик жиноятчиликка қарши курашнинг илмий–асосланган талабларига мувофиқлигини ўрганиш ва баҳолаш, уларни қабул қилиш ёки ўзгартириш ёхуд амалга ошириш жиноятчиликка, шунингдек унга қарши кураш аҳволига қанчалик таъсир қилишини аниқлашдир. К.э.га қонун ҳужжатлари лойиҳалари билан бир қаторда жиноятчиликка қарши кураш, ижтимоий–иқтисодий, бошқарув тизими ва бошқа соҳалар бўйича давлат концепция ёки дастурлари лойиҳалари ҳам тақдим этилиши мумкин. К.э. ўтказишда криминологлардан ташқари иқтисодчилар, сиёсатчилар, социологлар, демографлар, психологлар, педагоглар ва бошқа мутахасислар ҳам иштирок этиши мумкин. К.э. натижаси бўйича жиноятчиликнинг олдини олишга самарали хизмат қиладиган илмий асосланган криминологик тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилади. К.э. хулосасида жиноятларнинг олдини олишни кучайтириш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилаётган тадбирларга уларни ривожлантириш, қўшимчалар киритиш, аниқлаштириш ёки аксинча жиноятлар ўсишини таъминловчи омилларнинг кўпайишига олиб келувчиларини бартараф этиш, олиб ташлаш бўйича тавсиялар, таклифлар берилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига