Yangi hujjatlar

КРИМИНОЛОГИК ЮВЕНОЛОГИЯ

КРИМИНОЛОГИК ЮВЕНОЛОГИЯ – лотинча «crimin» жиноят + грекча «loqos» таълимот ва «juvenalis» ёш деган сўзлардан иборат бўлиб криминологиянинг вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳақидаги билимларни ўз ичига олган соҳаси. К.ю.вояга етмаганлар жиноятчилигининг қонуниятларини, унинг ўзига хос сабаб ва шароитларини, воягаетмаган жиноятчи шахсини ва унинг ўзига хос криминологик хусусиятларни ҳамда воягаетмаганлар томонидан содир этилаётган жинояиларнинг олдини олиш муаммоларини ўрганади. К.ю.мақсади воягаетмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларни, уларнинг сабаб ва шароитларини, жиноят содир этган воягаетмаганлар шахсини тадқиқ қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалиётни ўрганиш асосида воягаетмаганлар жиноятчилигининг олдини олишнинг самарали усулларини, йўлларини ва чора–тадбирларини ишлаб чиқишни таъминлашдир.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига