КРИМИНОЛОГИЯ – жиноятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар,унинг олдини олиш усуллари ва воситаларини ўрганувчи фан. Бу тушунчадаги биргина жиноятчиликни олиб кўрадиган бўлсак, жиноятчилик жамиятдаги ижтимоий ва жиноят–ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, муайян давлатда, маьлум бир давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йигиндиси ҳисобланади. Жиноятчи шахс эса, яьни жиноят содир этган шахснинг антиижтимоий ҳодисалардаги ўрни ўрганилади. Жиноят субьектларининг шахсий хусусиятлари тўғрисидаги маьлумотларда жиноятларнинг сабаблари ҳақидаги маьлумотлар мавжуд бўлади. Жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар бу иқтисодий демографик, рухий, сиёсий, ташкилий бошқарув сохасидаги салбий ҳодиса ва жараёнларни вужудга келтирувчи, уларнинг мавжудлигига шарт–шароит яратувчи ҳодисалар тизимидир. Криминалогиянинг мақсади келажакда жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ва амалий таклифлар,тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.