КРИМИНОФАМИЛИСТИКА – криминологиянинг алоҳида сохаси, жиноятчиликнинг оилада, турмушда мавжуд кўринишларини, унинг сабабларини содир этиш шароитларини, жиноятчининг шахсини, унинг оқибатларини, жиноятчиликка қарши кураш чораларинин ўзига хос системасини ўрганади. Криминологиянинг тушунчаси, объекти, предмети ва тизимини, шунингдек криминология–ижтимоий ҳуқуқий фан, жиноятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар, унинг олдини олиш усуллари ва воситаларини ўрганади. Криминологиянинг объекти жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар билан боғлик бўлган ижтимоий муносабатлар бўлиб, ижтимоий муносабатлар тизимида жиноятчи шахснинг ўрнини аниқлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси каби вазифаларни ҳал этишдан иборатдир. Криминологиянинг предмети криминологиянинг объектини ташкил этувчи ижтимоий муносабатларнинг қонуниятлари, қонунлари, тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади. Криминологиянинг предмети қуйидаги тўртта асосий элементларни ўз ичига олади: Жиноятчилик; жиноятчи шахси; жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт– шароитлар ва жиноятчиликни олдини олиш.
Жиноятчилик–жамиятдаги ижтимоий ва жиноят– ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, муайян давлатда, маълум бир давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Жиноятчилик: ҳолати, динамикаси, тузилиши каби сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан ўлчанади; Жиноятчи шахси, яъни жиноят содир этган шахснинг антиижтимоий ҳодисалардаги ўрни ўрганилади. Жиноятлар субъектларининг шахсий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларда жиноятларнинг сабаблари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Жиноятчи шахси янги жиноятлар содир этилиши–рецидивнинг олдини олиш максадида ҳам ўрганилади; Жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар бу иқтисодий, демографик, руҳий, сиёсий, ташкилий–бошқарув соҳасидаги салбий ҳодиса ва жараёнларни вужудга келтирувчи, уларнинг мавжудлигига шарт–шароит яратувчи ҳодисалар тизимдир. Жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи, уларнинг мавжудлигини таъминловчи шарт–шароитлар мазмунан ранг–баранглиги, табиати ва ҳаракат механизмига кўра умуман ЖКдаги айрим гурухга мансуб бўлган жиноятлар ва аниқ бир жиноятларнинг сабаб ва шарт–шароитлари даражасида ўрганилади: Жиноятчиликнинг олдини олиш (профилактикаси) деганда, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитларни бартараф қилиш ёки уларнинг таъсирини сусайтириш, жиноят содир этишдан ушлаб туриш ва ҳуқуқбузарларнинг хулқ–атворини тузатишга қаратилган давлат ва жамоатчилик томонидан амалга ошириладиган чоралар тизими тушинилади. Профилактика (олдини олиш) тизими йўналиши, ҳаракат (таъсир кўрсатиш) механизми, босқичлари, доираси, субъектлари ва бошқа ўлчамларга кўра таҳлил қилинади. Криминология фани Умумий ва Махсус қисмлардан иборатдир. Умумий қисмда жиноятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар, жиноятчиликка қарши кураш ва кримонологиянинг ривожланиш тарихи ўрганилади. Махсус қисмда эса жиноятларнинг турлари, жиноий қилмишларининг мазмуни ёки хусусиятларига кўра жиноятчилик ва жиноятчиларга криминологик тавсиф берилади.