Yangi hujjatlar

КЎЗДАН КЕЧИРИШ

КЎЗДАН КЕЧИРИШ – тергов ҳаракати; жиноят излари ва б. ашёвий далилларни топиш, содир бўлган ҳодиса тафсилотларини ва жиноят иши учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, баьзан суд ўтказади. Қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, ҳалокат кабилар юз берганда жой, бино, теварак–атроф, шунингдек, мурда кўздан кечирилади. Бу ҳаракат жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Тинтувда топилган нарсалар ва ҳужжатлар, почта–телеграф жўнатмаларини жиноят ишига қўшишдан олдин К. к. шарт. Жиноят ишига алоқадор деб ҳисбланган буюмлар ва ҳолатлар К.к. чоғида холислар ҳузурида таҳлил қилинади, зарур бўлса – тегишли мутахассислар ёрдамида фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширилади, нусхалари ва қолиплари олинади. К.к. жараёни ва унинг натижалари ҳақида баённома тузилади (ЖПК 135–141–м.).

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига