Yangi hujjatlar

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ – сўроқ ўтказишдан олинган маълумотларни текшириш, далил сифатида унга бахо бериш умумий талаб бўлиб ҳисобланади. Текшириш деганда, жиноий иш юзасидан йиғилган барча далилларни ўзаро солиштириб, бир–бирига боғлиқ равишда ҳақиқатни ёритадиган жараён тушунилади. Сўроқ кўрсатмаларини айрим ҳолларда ҳодиса жойида текшириш лозим бўлиб колади, айникса, айбланувчи, гумонланувчининг кўрсатмалари ҳақиқат эканлиги текшириш заруриятини жиноят содир бўлган жойга чиқиш билан ҳал қилинади. Ҳодиса жойида кўрсатмалардаги айрим фактларни текшириш билан бирга айрим маълумотларни аниқлаб олиш ва тўлдириш имкони ҳам бўлади. Бошқа тергов ҳаракатлари каби мазкур ҳаракат ҳам баённома тузиш билан расмийлаштирилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига