Yangi hujjatlar

КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ кўчмас мулкга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мол–мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақли тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида хужжат бериш ёхуд руйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. Кўчмас мол–мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт. Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол–мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади. Кўчмас мол–мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига