Yangi hujjatlar

ЛИБЕРАЛИЗМ

ЛИБЕРАЛИЗМ – сиёсий оқим ва мафкуравий йўналиш бўлиб, сиёсий ҳаётни шахс ҳуқуқлари ифодаси ва ҳимояси билан чамбарчас боғлиқликда бўлган жараён сифатида қарайди.

Либерализмнинг ижтимоий асоси – индивидуализм бўлиб, сиёсий жиҳатдан эркин ва фаол индивид ижтимоий ва сиёсий ҳаёт марказидаги асосий ричаг сифатида қаралади. Либбрализмнинг асосий принциплари инсоннинг яшаш ҳуқуқи, эркинлиги, мулки, қонун олдида тенглиги, хавфсизлиги, нормал ҳаёт даражасининг таъминланиши, шунингдек, индивид эркинликларини ҳимоя қилиш мавжуд давлат ҳокимиятининг асосий функцияси, давлат фаолияти механизмининг уч асосий – қонун чиқарувчи, суд ва ижро этувчи тармоқларга бўлинишини таъминлаш, жамиятда давлат фаолияти чегарасининг аниқ мавжудлиги, яъни давлатнинг жамият аъзолари шахсий ҳаётига ҳамда улар орасидаги иқтисодий муносабатлар жараёнига аралашмаслиги; эркин бозор иқтисодиётининг жамиятда иқтисодий муносабатларнинг тартибга солиниши; жамият аъзолари ҳуқуқлари ва уларнинг имконияти тенглиги ҳамда анна шу имконият даражасидан келиб чиқиб, ҳар бир индивид эркин фуқаролик жамияти шароитида ўз салоҳиятини реализация қила олишининг кафолатланиши ҳисобланади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига