Yangi hujjatlar

АҚЛИ НОРАСОЛИК

АҚЛИ НОРАСОЛИК – ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш вақтида шахснинг руҳий касаллиги туфайли ўз ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бера олмайдиган ва ўз ҳаракатларини идора қила олмайдиган ҳолати. А.н. икки мезон: тиббий (биологик) ва юридик мезон орқали аниқланади. Тиббий мезон шахсда сурункали руҳий касалликни ёки руҳий ҳолатнинг вақтинча бузилганлиги ёхуд ақли заифлик ёки бошқача тарздаги руҳий касалликнинг мавжудлигини билдиради. Юридик мезон шахснинг ўз ҳаракатлари юзасидан ўзига ҳисоб бера олмаслиги ва ҳаракатларини идора қила олмаслигидир. Шахсни руҳий касал деб ҳисоблаш учун тиббий ва юридик мезонларнинг зоҳирлиги талаб қилинади. Шахснинг руҳий касаллик ҳолатини аниқлаш учун суд–психиатрия экспертизаси тайинланади. Экспертиза шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир қилиш пайтида ақли норасо ҳолатда бўлган, деб хулоса берса, унинг қилмишини суд жиноят ҳисобламаслиги ва жавобгарликка тортмаслиги мумкин. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига