Yangi hujjatlar

АҚЛИ РАСОЛИК

АҚЛИ РАСОЛИК – одамнинг руҳий жиҳатдан соғлом ҳолати; жиноят ҳуқуқида шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмишини жиноят деб ҳисоблаш ва жиноий жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий шартларидан бири. Ақли расо шахс ҳар қандай жиноятни содир қилганда ўз ҳаракат ёки ҳаракатсизлигининг жиноят эканлигини англайди ва ундан келиб чиқадиган оқибатни билади. Жиноят ҳуқуқида жиноят учун жавобгар бўла оладиган А.р.нинг икки мезони назарда тутилган бўлиб, булар киши жиноят содир қилиш пайтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англагани; ўз ҳаракатларини бошқара олганлигидир. Жиноят содир қилган шахсни жавобгарликка тортиш масаласи қўйилган вақтда унинг ақли расолиги текшириб кўрилади. Агар жиноят ишини тергов қилиш ёки судда кўриш пайтида унинг ақли расолигига шубҳа туғилса, суд–психиатрия экспертизаси тайинланади, у шахсни ақли расо деб хулоса берса, уни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилади. (ЖК 18-м.). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига