АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИ – тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва б. иншоотлар жойлашган ш., посёлка, қишлоқларнинг ташқи чегаралари доирасидаги ерлар. А.п.е. – ш.лар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларига бўлинади. Ўз навбатида ш.лар маъмурий бўйсуниши ва аҳоли сонига нисбатан республика, вилоят ва туман аҳамиятидаги ш.ларга бўлинадилар. Қишлоқлар эса истиқболли ва истиқболи ноаниқ қишлоқ аҳоли пунктларига бўлинадилар. Ш.лар – аҳолиси асосан саноат ва савдо, шунингдек, хизмат кўрсатиш, бошқарув, фан, маданият соҳаларида банд бўлган энг катта аҳоли пунктларидир. Ш.лар умумий қоидага биноан туман, вилоятларнинг маъмурий ва маданий марказлари ҳисобланадилар. Уларнинг характерли хусусияти аҳолининг зич жойлашганлиги ва қурилишларнинг компактлигидир. Ш. жамият ҳаётида кўп жиҳатдан ижтимоий организм, мураккаб иқтисодий–географик, архитектура ва қурилиш, шунингдек, маданий мажмуалашган сифатида бўлади. Ш. типидаги посёлка – бу ш.га ўхшаб кетадиган, лекин унга нисбатан кичикроқ миқдордалиги б-н фарқ қиладиган аҳоли пунктидир. (муал. – Ҳ.Бобоев)