Ҳа, шунақа. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:
- ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин?
- Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?
- Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми?
- Жорий йилдаги тест синовларида информатика фанидан ҳам савол бўлиши ростми?
- 2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади?
- Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?
- Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинки?
- Аввалги йилда ОТМларга қанча ҳужжат топширилганлиги ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?
- Аввалги йилда ОТМларнинг кириш баллари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?
- «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига фақат тиббий йўналишда ўқиганлар топшира оладими?
- Жорий йилда тест синовларига ўзгартиришлар киритилдими?
- Касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай топширилади?
- Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?
- Абитуриентлар ёшига чеклов борми?
- Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?