Yangi hujjatlar

Касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай топширилади?

САВОЛ:
Абдулазиз
O’zbekiston san’at va madaniyat institutinining ijodiy imtihonlari qanday o’tkaziladi va men kino rejissorligi yo’nalishiga hujjat topshirmoqchiman, ijodiy imtihonda nima qilish kerak? Javob uchun rahmat!

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг IV банди “Касбий (ижодий) имтиҳонлар” деб номланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссиясига олий таълим муассасалари томонидан 27 июлгача тақдим этилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан Давлат тест марказига белгиланган шаклларда кундузги ва махсус сиртқи бўлимлар учун — 1 августда тақдим этилади.

Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга келмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

Низомга кўра, Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади. Шу сабабли, Сизга касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиш тартиби, ўтказилиш куни ҳақида батафсил маълумот олиш учун ОТМ қабул комиссиясига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига