Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
2) ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
3) 086-У — шакл бўйича тиббий маълумотнома;
4) паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
5) 3.5 x 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
6) меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.
Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Шунингдек, Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш чоғида топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тасдиқланган.
“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:
- ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин?
- Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак?
- Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми?
- Жорий йилдаги тест синовларида информатика фанидан ҳам савол бўлиши ростми?
- 2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади?
- Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?
- Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинки?
- Аввалги йилда ОТМларга қанча ҳужжат топширилганлиги ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?
- Аввалги йилда ОТМларнинг кириш баллари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?
- «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига фақат тиббий йўналишда ўқиганлар топшира оладими?
- Жорий йилда тест синовларига ўзгартиришлар киритилдими?
- Касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай топширилади?
- Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?
- Абитуриентлар ёшига чеклов борми?
- Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?