Yangi hujjatlar

2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади?

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилган.

Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2014 йил 3 майдаги 1-сон баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасдиқланган бўлиб, унинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги манзилдан танишишингиз мумкин.

“АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига