Yangi hujjatlar

АБОНЕМЕНТ

АБОНЕМЕНТ (французча – abonnement – фойдаланиш) – нимадандир муайян муддатда фойдаланиш ҳуқуқини англатади. 1. Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари хизматларига спорт иншоотларида ўтказиладиган мусобақалар, байрамлар, спорт–томоша тадбирлари, тақвимий ва матчлардаги учрашувлар, спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ва командалар, мактаблар, соғломлаштириш, умумий жисмоний тайёргарлик, саломатлик, чиниқиш, сузиш, соғломлаштирувчи югуриш ва юриш йўналишига эга, атлетика, ритмик ва даволаниш гимнастикаси ва ш.к. клубларда бажариладиган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш, спорт иншоотларига ташриф буюрувчиларга тақдим қилинадиган патта. 2. Кинофильм, видеодастур, спектакль, концерт, цирк томошалари намойиши, музей кўргазмаларини кўриш, ижодий кечаларда қатнашиш учун кириш чиптаси. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига