Yangi hujjatlar

АБОРТ

АБОРТ (лотинча abortus–бола ташлаш) сунъий равишда ҳомилани тўхтатиш. Ҳомила тушириш қонуний (ҳуқуқий) ва жиноий турларга бўлинади. Ҳомила туширишда тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган аломатлар деб, ҳомилани тушириш, ўткир ва яширин гонорея мавжудлиги; жинсий аъзоларнинг ўткир ва яширин ўткир яллиғланиши жараёнлари мавжудлиги; қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, йиринг ўчоғлари мавжудлиги; ўткир юқумли касалликларнинг мавжудлиги; 12 ҳафтадан ортиқ муддатдаги ҳомиланинг мавжудлиги ҳолатларида содир этилганлигига айтилади. Булардан ташқари, илгариги А.дан кейингиси орасидаги муддат 6 ойдан ошмаган бўлса, шунингдек, А. йўриқномасида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаганлик аломатларига тааллуқлидир. Даволаш муассасаларидан ташқарида А. ушбу аломатларнинг мавжудлигидан қатъи назар, жиноятдир. А. сунъий равишда нормал кечаётган ҳомиладорликни тўхтатилган заҳотиёқ тамомланган жиноят деб топилади. А.нинг шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёхуд тиббиёт нуқтаи назаридан мумкин бўлмаган шароитларда, сунъий равишда А. қилишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши жиноий жазога лойиқ ҳисобланади (ЖКнинг 114-м.). Жиноий равишда А. жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Жиноий равишда А. энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваригача жарима ёки бир й.дан икки й.гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч й.гача қамоқ б-н жазоланади. А.ни амалга оширишда оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, икки й.дан уч й.гача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш й.гача озодликдан маҳрум қилиш б-н жазоланади. (муал. – М.Рустамбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига